Қозоғистонда 794 киши коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – 29 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 794 киши коронавирус инфексиясидан (-653+ ва 141 КВИ-) даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Уларнинг 77 нафари шифохоналарда, 717 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

• 2 киши оғир аҳволда,

• 4 киши ўта оғир аҳволда,

• 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.

Сўнгги бир суткада Қозоғистонда 8 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 45 нафар бемор ушбу касалликдан тузалиб кетган.

Шунингдек, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 842 616 киши, II компонентини эса 10 604 215 киши олган. Ревакцинациядан ўтганлар сони 5 604 887 нафарни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар