Қозоғистонда 79 та йўналиш бўйича парвозлар қайта тикланди

NUR-SULTAN. Кazinform – 2021 йил якунларига кўра, Қозоғистон авиакомпаниялари томонидан ташилган йўловчилар сони 2020 йилга нисбатан 71 фоизга ўсди ва 9,4 миллион йўловчини ташкил қилди (2020 йилда – 5,5 миллион йўловчи). Бу ҳақда Kazinform Фуқаро авиацияси қўмитасига таяниб хабар беради.
None
None

Шу билан бирга, 2019 йилда пандемиягача бўлган кўрсаткичнинг ўсиши кузатилмоқда (2019 йилда – 8,6 миллион йўловчи). Ўсиш 10% ни ташкил этди.

2021 йилда маҳаллий авиакомпаниялар ички йўналишларда 7,6 миллион йўловчи (2020 йил – 4,6 миллион йўловчи, 2019 йил – 4,6 миллион йўловчи), халқаро йўналишларда – 1,8 миллион йўловчи (2020-йил – 0,8 миллион йўловчи, 2019-йил – 3,3 миллион йўловчи) ташиди.

Аir Astana авиакомпаниясининг йўловчи ташиш ҳажми 59 фоизга ошди, 3,6 миллионга яқин йўловчи ташилди; FlyArystan 109 фоизга ўсиб, тахминан 3,1 миллион йўловчига етди; SCАТ 62 фоизга ўсди - 2,1 миллионга яқин йўловчи ташилди.

Аэропортларда хизмат кўрсатилаётган йўловчилар сони 17,4 млн йўловчиларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 63 фоизга кўп (2020 йилда – 10,7 миллион йўловчи, 2019 йилда – 17,7 миллион йўловчи).

Ҳаво қатнови тикланганидан буён ички қатновнинг маршрут тармоғи 12 йўналишга кўпайди. Бугунги кунда ички рейслар ҳафтасига 605 та рейсни ташкил этадиган 57 та йўналиш бўйича амалга оширилмоқда. 25 та давлатга халқаро рейслар (Туркия, БАА, Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Грузия, Қирғизистон, Беларусь, Украина, Германия, Тожикистон, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Арманистон, Буюк Британия, Венгрия, Мальдив ороллари, Таиланд, Озарбайжон, Қатар, Қувайт, Шри-Ланка, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Вьетнам) ҳафтасига 260 та рейс 79 йўналишда амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар