Қозоғистонда 759 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда

ASTANA. Kazinform – 11 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан 759 киши (-605+ ва 154 КВИ-) даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.
None

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, улардан 72 нафари шифохоналарда, 687 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 6 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Шунингдек, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 844 845 киши, II компонентини эса 10 608 403 киши олган. Ревакцинациядан ўтганлар сони 5 639 586 нафарни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар