09:14, 16 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 749 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 749 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 143 735 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1122 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 128 218 нафарга етди.