11:31, 25 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 686 мингга яқин ўсмирлар Pfizer билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram канали ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

2022 йил 25 феврал ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинасининг I дозани: 685 903 нафар ўсмирлар, 31 396 нафар ҳомиладор аёллар, 106 988 нафар эмизикли аёллар олди.
II дозани: 485 188 нафар ўсмирлар, 22 760 нафар ҳомиладор аёллар, 74 156 нафар эмизикли аёллар олди.