11:45, 05 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 680 мингдан ортиқ ўсмир коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Pfizer» вакцинаси билан ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни эмлаш бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга таяниб.

4 апрел ҳолатига кўра, «Pfizer» вакцинаси билан эмланди:
Биринчи доза: ўсмирлар - 784 116; ҳомиладор аёллар - 35 986; эмизикли аёллар - 127 990.
Иккинчи доза: ўсмирлар - 686 357; ҳомиладор аёллар - 30 168; эмизикли аёллар - 106 418.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ўтган сутка давомида 15 кишида коронавирус инфекцияси ҳолати қайд этилган.