Қозоғистонда 6,5 миллион тонна ғалла йиғиб олинди
ASTANА. Кazinform – Ўрим-йиғим кампанияси давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 4,6 миллион гектар майдондаги бошоқли дон экинлари йиғиб олинди, бу умумий экин майдонининг 28,5 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йиғиб олинган ғалла ҳажми 6,5 миллион тоннани ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги етиштирувчилари томонидан бошоқли дон экинларидан ташқари 131 минг тонна мойли ўсимликлар, 778,1 минг тонна картошка (ҳосилдорлик 238,6 ц/га), 2 миллион тоннадан ортиқ сабзавот (ҳосилдорлик 290,3 ц/га), 2,1 миллион тонна полиз экинлари (27,7 ц/га) етиштирилди.
Шунингдек, 347,4 минг тонна карам (ҳосилдорлик 370,2 ц/га), 418 минг тонна пиёз (ҳосилдорлик 396,5 ц/га), 129,3 минг тонна сабзи (ҳосилдорлик 311,3 ц/га) йиғиб олинди.
Ўрим-йиғим кампанияси уюшқоқлик билан ва оптимал агротехник муддатларда ўтказилмоқда.