Қозоғистонда 5,9 миллион тонна ғалла йиғиб олинди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда ўрим-йиғим кампанияси давом этмоқда. Бугунги кунга қадар 4,2 миллион гектар майдондаги ғалла экинлари ўриб олинди, бу умумий экин майдонининг 26 фоизини ташкил этади. Жами 5,9 миллион тонна ғалла ўриб олинди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари дон экинларидан ташқари 112,8 минг тонна ёғли ўсимликлар, 684,2 минг тонна картошка (ҳосилдорлик – 241,5 ц/га), 1,9 миллион тонна сабзавот (ҳосилдорлик – 286,8 ц/га), шунингдек, шунингдек, 2 миллион тоннадан ортиқ полиз экинлари (ҳосилдорлик – 272,6 ц/га) йиғиб олишга эришилди.
Сабзавот экинларининг алоҳида турлари бўйича: 340,4 минг тонна карам (ҳосилдорлик – 374,8 ц/га), 326,9 минг тонна пиёз (ҳосилдорлик – 394,2 ц/га), 115,7 минг тонна сабзи (ҳосилдорлик – 302,9 ц/га) йиғиб олинди.
Ўрим-йиғим кампанияси уюшқоқлик билан ва ўз вақтида, агротехника талаблари асосида ўтказилмоқда.