09:34, 18 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 57 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – 16 мартдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 57 та ҳолати ва 3 та ўлим ҳолати қайд этилди, 186 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони - 49 953, ўлим ҳолатлари - 659, жами соғайганлар сони – 45 614.