Қозоғистонда 550 нафар чет эл фуқаролари таълим олади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда “Халқаро дастурлар маркази” АЖ 2025-2026 ўқув йили учун чет эл фуқаролари, жумладан қозоғистонлик бўлмаган, лекин миллатига кўра қозоқ бўлган фуқаролар учун мўлжалланган давлат стипендияси дастури доирасида танлов якунланганини маълум қилди.

Білім гранты
Фото: halyq-uni.kz

“Танлов натижаларига кўра 550 нафар стипендиатнинг асосий рўйхати тасдиқланди. Ушбу дастур “Болашақ” дастурига алоқадор эмаслигини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу дастур 2019 йилдан бери мустақил равишда амалга ошириб келинмоқда ва халқаро академик ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, чет эллик истеъдодли ёшларни Қозоғистоннинг етакчи олий таълим муассасаларига ўқишга жалб этишга қаратилган”, – дейилади хабарда.

2025 йилда дастур доирасида қуйидаги миқдорда грантлар ажратилди:

  • Докторантура учун – 10 грант
  • Магистратура учун – 50 грант
  • Бакалавриат учун – 490 грант

Танловда жаҳоннинг 57 мамлакатидан 13 723 номзод қатнашди. Саралаш жараёнига 2 668 та таълим дастурини таклиф этган Қозоғистоннинг 37 та олий ўқув юртлари жалб этилди. Энг кўп стипендиатлар Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон миллий университети, Astana IT University, Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети ҳамда бошқа таълим муассасаларига қабул қилинди.

Дастур Қозоғистоннинг Марказий Осиёда таълим маркази сифатидаги имижини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик вазифани амалга оширишни давом эттиради.

Сўнгги хабарлар