Қозоғистонда 5 йилда 11 та гуруҳли сув қувурлари қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев мамлакатда гуруҳли сув қувурлари қурилиши ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Айни пайтда республикада умумий узунлиги 15,5 минг км бўлган 76 та гуруҳ сув қувурлари мавжуд бўлиб, шундан 13,4 минг км узунликдаги 39 та гуруҳ сув қувурлари республика мулки ҳисобланади. Улар 1,2 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 631 та қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминламоқда», - деди Серикқали Брекешев.

Вазир таъкидлаганидек, 2020 йилда Алмати, Ғарбий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятларида 3 та гуруҳли сув қувурлари фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида жами 124,5 минг аҳоли истиқомат қилувчи 13 қишлоқ ва битта шаҳарда 343 километр тармоқ қурилиб, сув таъминоти яхшиланди.

«Жорий йилда гуруҳли сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 16 та объект амалга оширилаётган бўлса, шундан 8 таси йил охиригача қуриб битказилади. Бугунги кунга қадар иккита обект қуриб битказилди», - деди вазир.

«Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» Миллий лойиҳаси доирасида 5 йил давомида умумий қиймати 36 миллиард тенге бўлган 11 та гуруҳли сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган. Натижада 23,3 минг аҳоли истиқомат қиладиган 63 та қишлоқ аҳоли пункти сифатли ичимлик суви билан таъминланади, 43,4 минг аҳоли истиқомат қиладиган 37 та қишлоқ аҳоли пунктларида сув таъминоти яхшиланади», - дея хулоса қилди вазир.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар