09:39, 23 Август 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 5 млн одам коронавирусга қарши вакцинанинг II-чи компоненти билан эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 23 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлаш ҳақида маълумот эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«23 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши эмлашнинг I-чи компонентини 6 369 263 киши олди. Вакцинанинг II-чи компоненти билан эмланганлар сони 5 013 064 кишини ташкил қилади»,- дейилади хабарда.
Эмланганлар сони бўйича Алмати шаҳри биринчи ўринда туради, шаҳарда 840 844 киши эмлашнинг I компонентини олган, 680 997 киши II-чи компоненти билан эмланган.
Эмлаш бўйича иккинчи ўринда - Туркистон вилояти. Вилоятда 715 599 киши коронавирусга қарши I-чи компонентини ва II-чи компонентини 534 014 киши олган.
Учинчи ўринни Алмати вилояти эгаллади – I-чи компонентини 644 292 киши олган ва II-чи компонентини 510 862 киши олди.