09:53, 28 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 49 мингдан ортиқ одам коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 28 октябр ҳолатига кўра, 49 270 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (43 376 КВИ + ва 5 894 КВИ-), деб хабар беради ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Улар орасида: 8 485 бемор касалхонага ётқизилган, 40 785 нафар беморга амбулатор даволаниш кўрсатилмоқда.
КВИ +, КВИ- беморлар орасида: 594 кишининг аҳволи оғир, 152 беморнинг аҳволи ўта оғир, 112 бемор ЎСВ аппаратига уланган.