Қозоғистонда 46 та устувор спорт тури тасдиқланди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 46 та устувор спорт тури аниқланди, миллий фанлар устувор йўналишларга тенглаштирилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

ҚР Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда устувор спорт турлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
“Рўйхатга Олимпия, Паралимпия, Сурролимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, шунингдек, бир қатор ноолимпия ва миллий спорт турлари киритилган”, – деди Жарасбаев.
Миллий фанлар реестрига - қозоқ кураши, тўққизқумалақ, ошиқ отиш, кўпкари (кўкпар), ёмби отиш, аудариспақ, танга осиш, пойга (“байге”), бургут билан ов қилиш, “жекпе-жек”, анъанавий камондан отиш киради.
ҚР Туризм ва спорт вазирлигининг қайд этишича, устувор йўналишларга эътибор қаратиш ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва халқаро майдондаги чиқишлар самарадорлигини ошириш имконини беради.