Қозоғистонда 4,5 мингга яқин одам коронавирусдан даволанмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform –14 июл кунги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 4477 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform.
None
None

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг маълумотларига кўра, 503 нафар бемор шифохонада, 3974 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 14 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 1 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади комиссия хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонент билан 9 534 769 киши ва II компонент билан 9 317 774 киши эмланган.

Сўнгги хабарлар