Қозоғистонда 358 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда охирги бир кунда 358 кишида коронавирус белгилари бўлган пневмонияга чалингани аниқланди ва 21 киши касалликдан вафот этди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

Қозоғистонда 358 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди

Бундан ташқари 170 киши соғайиб чиқди.

Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар - 70 608 ҳолат ва вафот этганлар - 4 506 ва соғайиб чиққанлар сони 58 796 тани ташкил этди.