09:28, 02 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 35 киши коронавирус юқтирди
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 35 киши коронавирус юқтирган, 6 киши соғайиб чиқди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
2 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 811 киши (-664+ ва 147 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, улардан 65 нафари шифохоналарда, 746 нафари амбулатория даражасида.
КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида: 3 киши оғир аҳволда, 3 киши ўта оғир аҳволда,1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.
Шунингдек, коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 843 214 киши, II компонентни эса 10 605 513 киши олди. Қайта эмланганлар сони 5 613 445 нафарни ташкил этади.