11:29, 09 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 330 мингдан ортиқ ўсмирлар COVID-19 га қарши тўлиқ эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёлларни COVID-19 га қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга асосланиб.

8 феврал ҳолатига кўра, Comirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи дозаси билан: 586 500 нафар ўсмирлар, 27 879 нафар ҳомиладор ва 90 791 нафар эмизикли аёллар эмланган. Иккинчи доза билан: 330 001 нафар ўсмирлар; 18 030 нафар ҳомиладор ва 54 819 нафар эмизикли аёллар эмланди.