09:43, 15 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 22 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – 15 декабрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб ёзади Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 22 та ҳолати ва 2 та ўлим ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 90 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 43 974, ўлим - 466, жами 31 609 киши тикланди.