08:22, 11 Апрель 2024 | GMT +6
Қозоғистонда 21 та техника ва кўрпа-тўшаклар давлат захирасидан чиқарилиб, уч вилоятга жўнатилди
ASTANA. Kazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бир қатор техника ва ашёларни давлат моддий захирасидан олиб чиқди.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, давлат моддий захирасидан 21 та қўшимча махсус ва автомобиль техникаси, шунингдек, чодирлар, кўрпа-тўшаклар, идиш-товоқлар захирадан чиқарилиб, Шарқий Қозоғистон, Ақтўбе ва Атирау вилоятларига жўнатилди.
Давлат моддий заҳиралар қўмитаси ва “Резерв” РДК ходимлари 24 соат давомида давлат захирасидан маҳсулотлар етказиб бермоқда.