Қозоғистонда 2029 йилгача 1 миллиондан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади
«Қурилиш соҳасида биз мамлакатимиз фуқароларининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқдамиз. 2022 йил якунига кўра, мамлакатимизда 15,4 миллион квадрат метр уй-жой аҳолига топширилди. Бу 130 минг 600 га яқин хонадон деганидир», - деди Марат Қарабаев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида.
Унга кўра, ўтган йили уй-жой қурилишига 2,9 триллион тенге сармоя киритилди. Бу 2021 йилга нисбатан 116,8 фоизга кўпдир.
«Жорий йилда 15,3 миллион квадрат метр уй-жой ёки 143,5 минг хонадон фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Президент Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг сайловолди дастурига кўра, 2029 йилгача 111 миллион квадрат метр уй-жой қурилиши ҳисобига 1 миллиондан ортиқ оила уй-жой билан таъминланади», — деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай