Қозоғистонда 2 млрд дарахт экишни кузатиш бўйича интерактив харита ишлаб чиқилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда икки миллиард дарахт экишни кузатиш бўйича интерактив харита ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Давлат раҳбари 2020 йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида 2 миллиард дарахт экиш ва ушбу ишларнинг боришини назорат қилиш учун интерактив харитани ишлаб чиқишни топширди.

Юқоридаги кўрсатмани амалга ошириш учун ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги, ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан биргаликда ушбу масалани ишлаб чиқди.

Ерни масофадан зондлаш асосида интерактив харита мобил версияда аҳолига тақдим этилиши режалаштирилган. Барча манфаатдор шахслар, жамоат ташкилотлари ва мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ушбу ишни кузатиши, ўз таклифлари ва мулоҳазаларини ваколатли органга юбориши мумкин.

Сўнгги хабарлар