09:56, 10 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 2,4 минг бемор коронавирусдан даволанмоқда
ASTANA. Kazinform – 10 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 2 414 киши (-2 267+ ва 147 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, уларнинг 263 нафари шифохоналарда, 2 151 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида:
- 14 киши оғир аҳволда,
- 8 киши ўта оғир аҳволда,
- 4 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.