14:06, 14 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 190 та станция электр энергияси ишлаб чиқаради
NUR-SULTAN. Kazinform – 2035 йилга бориб Қозоғистон энергетика тармоғига 24,5 гигаватт электр энергияси керак бўлади. Бу ҳақда Нур-Султанда бўлиб ўтган МДҲ Электр энергетика кенгашининг 60-йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«Таъкидлашни истардимки, бугунги йиғилиш барча МДҲ давлатлари учун долзарбдир. Мамлакатларимиз дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга интилаётгани, минтақада электр энергетикаси соҳасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлаётгани шубҳасиз муҳим. Бугун жуда мазмунли кун тартиби тақдим этилган. Барқарор, кам углеродли электр энергетикасини ривожлантириш, миллий ва минтақавий энергетика хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш, МДҲ давлатларининг қайта тикланувчи энергия соҳасида ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қиламиз. МДҲ Электр энергетика кенгаши ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан киритилган қатор ҳужжатларни кўриб чиқамиз»
, — деди ҚР Энергетика вазири ўринбосари Жандос Нурмағанбетов.
Унга кўра, ҳозирда Қозоғистонда 190 та станция электр энергияси ишлаб чиқаради, уларнинг умумий қуввати 24 гигаватт, аммо мавжуд қуввати эса 19 гигаватт.
Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш учун зарур бўлган ҳажм ва тузилмани аниқлаш мақсадида энергетика комплексини 2035 йилгача ривожлантириш моделлаштириш ишлари олиб борилди, маҳсулот истеъмоли прогнози ҳисоблаб чиқилди ва 2035 йилгача энергия баланси ишлаб чиқилди.
«Умуман олганда, 2035 йилга келиб Қозоғистонда 24,5 гигаватт энергияга бўлган талабни қоплайдиган янги авлодни жорий этиш зарур. Қозоғистоннинг углерод нейтраллигига эришиш мажбуриятини инобатга олган ҳолда, 11 гигаватт янги авлод кам углеродли ишлаб чиқариш манбалари билан таклиф қилинади. Гап атом электр станцияси, қайта тикланадиган энергия манбалари ҳақида бормоқда. Шунингдек, анъанавий газ ва кўмир ишлаб чиқаришни модернизация қилиш натижасида уларнинг қуввати 6,5 гигаваттга етказилади»
, — деди Жандос Нурмағанбетов.