Қозоғистонда 1,8 миллион кишининг маоши ошди

Қозоғистонда 1,8 миллион кишининг маоши ошди
Фото: Kazinform

Давлат раҳбари топшириғини бажариш мақсадида мамлакатда энг кам иш ҳақи миқдори 70 минг тенгедан 85 минг тенгега оширилди, деб хабар беради Kazinform.

Меҳнат кодексига кўра, иш берувчилар ходимларга энг кам иш ҳақидан паст бўлмаган миқдорда иш ҳақини беришга мажбурдирлар.

Шу муносабат билан қарийб 1,8 миллион нафар маош олувчи, жумладан, 350 минг нафари бюджет соҳасида фаолият юритаётган, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг барча соҳаларида меҳнат қилаётган, 85 минг тенгегача маош олувчи ходимларнинг пул даромадлари ортади.

Энг кам иш ҳақининг ошиши биринчи навбатда "кам маошли" ишчиларга тегишли бўлади.

Иккинчидан, иш ҳақи даражасини белгилашда энг кам иш ҳақи индексидан фойдаланадиган иш берувчилар ўзаро малака тизимини ҳисобга олган ҳолда бошқа тоифадаги ходимларнинг иш ҳақини қайта кўриб чиқадилар.

Эслатиб ўтамиз, энг кам иш ҳақи меҳнат соҳасидаги энг паст ижтимоий стандарт ҳисобланади ва ҳар йили тегишли молия йилига мувофиқ Республика бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланади.

Сўнгги хабарлар
telegram