09:42, 26 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 172 киши коронавирус пневмонияси билан касалланган
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекцияси аломатлари билан 172 нафар пневмония ҳолати қайд этилди, 1 нафари вафот этди, 188 нафари тузалиб чиқди, деб хабар беради Kazinform Coronavirus2020.kzга таяниб.
2020 йил 13 мартдан бери жами 85740 та ҳолат қайд этилган, 5251 нафар вафот этган, 79065 нафар тузалиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида Қозоғистонда ПЗР текшируви натижасида 11862 кишида коронавирус аниқланди.