10:12, 08 Сентябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда 16 кишида пневмония қайд этилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 16 та ҳолати ва 1 та ўлим ҳолатлари қайд этилди, 217 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
1 августдан бери Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг жами 27 778 та ҳолати қайд этилган, 315 одам пневониядан вафот этган ва 6 176 киши даволаниб чиққан.