Қозоғистонда 15 мингдан ортиқ хорижлик меҳнат қилади
Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қаторига қуйидаги тоифалар киради: биринчи (раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари) учун 643 та, иккинчи тоифадаги (таркибий бўлинмалар раҳбарлари) 3210 та рухсатномалар. Ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тўғри келади - мос равишда 7748 ва 735 киши. Шунингдек, мавсумий ишларга 1134 нафар, корпоратив алмашинувга 2057 нафар фуқаро жалб этилган.
Ҳозирда Қозоғистонда чет эллик ишчи кучи тизимидан фойдаланадиган 1261 иш берувчи мавжуд. Уларда 460 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 97 фоизини ташкил қилади.
Меҳнат мигрантларининг асосий келиб чиқиш мамлакатлари Хитой – 3784 киши, Буюк Британия - 1996 киши, Туркия – 1985 киши, Ҳиндистон –1182 киши, Ўзбекистон – 1138 киши.
Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квота белгилайди. 2021 йилда квотанинг ҳажми ишчи кучининг 0,31 фоизини ёки 29,3 минг бирликни ташкил этди.