Қозоғистонда 14 та давлатнинг Мудофаа вазирлиги вккиллари учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг ўрни муҳим. Ташкилотнинг 30 йиллигига бағишланган йиғилишда ҚР Миллий мудофаа университети раҳбари, генерал-майор Лут Алшекенов шундай фикр билдирди, деб хабар беради Кazinform.

«Биргаликда фаол ҳаракатлар ташкилот ишини самарали ва қатъий қилади. Ишончим комилки, агар самарали ва қатъий ҳаракатлар амалга оширилса, Осиёда енгиб бўлмайдиган муаммолар бўлмайди. Бунинг аҳамиятини англаш қитъамиз ва бутун дунё келажагига ишончни мустаҳкамлаши аниқ», — деди Лут Алшекенов.

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланган йиғилишда Кенгаш котибияти ижрочи директори Қайрат Сарибай, 14 давлат ҳарбий атташелари ва мудофаа департаментлари вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида делегация аъзолари Алмати шаҳридаги тинчликпарвар тайёргарлик бўйича ўқув марказига ташриф буюриб, ўқув маркази инфратузилмаси билан танишди.




Сўнгги хабарлар