09:33, 14 Май 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 127 одам COVID-19 га ўхшаш пневмонияга чалинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz асосланиб.
«12 майдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 127 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 89 киши соғайиб чиқди.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган жами ҳолатлар сони – 53 884, ўлим ҳолатлари - 851, жами соғайганлар сони – 52 516».