09:34, 13 Январь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда 124 одам COVID-19 га ўхшаш пневмония билан касалланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Кеча Қозоғистонда пневмония билан касалланишнинг 124 та ҳолати ва 4 та ўлим ҳолати қайд этилди, 173 киши соғайиб чиқди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда рўйхатдан ўтган беморлар сони - 46 499, ўлим - 530, жами 34 118 киши тикланди.