10:03, 21 Январь 2022 | GMT +6
Қозоғистонда 124 минг бемор коронавирусдан даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 21 январ ҳолатига кўра, республика бўйича 124 744 киши коронавирусдан (123 205 КВИ+ ва 1 539 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegramга асосланиб.
Шундан 8 929 нафари шифохоналарда, 115 815 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 396 нафари оғир аҳволда, 88 нафари ўта оғир аҳволда, 57 киши нафас олиш аппаратига уланган.