09:21, 21 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда 12 мингдан зиёд одам коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – 21 июл ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 12 410 киши (-12 285+ ва 125 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтига таяниб.
1 099 бемор шифохоналарда, 11 311 бемор амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- билан касалланган беморларнинг 23 нафари оғир аҳволда, 5 нафари ўта оғир аҳволда, 3 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.