Қозоғистонда 100 ёшдан ошган кексалар сони қанча
ASTANА. Кazinform — Мамлакат ҳар йили 1 октябрда Кексалар кунини нишонлайди. Бугунги кунда мамлакатимизда асрдан кўпроқ яшаган 44 нафар пенсионер бор. Улар шаҳарларнинг шаклланишига, янги авлоднинг ўсиши ва фаровонлигига гувоҳ бўлган одамлардир.
"Фуқаролар учун ҳукумат" давлат корпорацияси маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг кекса аёл пенсионер 106 ёшда, у Чимкент шаҳрида оиласи оғушида яшайди.
— Энг кекса эркак пенсионер эса 104 ёшли Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, биология фанлари доктори, профессор, академик бўлиб, Алматида истиқомат қилади, — дейилади хабарда.
Ҳозирда Қозоғистонда 2,4 миллиондан ортиқ фуқаро пенсия тўловларини олади. Уларнинг 64 фоизи — аёллар, 36 фоизи — эркаклар.
Эслатиб ўтамиз, 100 ёшдан ошган Япония аҳолиси сони рекорд даражага етди.