Қозоғистонда 100 га яқин соғлиқни сақлаш муассасаси қурилиши бошланди

ASTANA. Kazinform – Республика бюджетидан Қозоғистон бўйича 99 та соғлиқни сақлаш объекти қурилиши учун маблағ ажратилди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.

Қозоғистонда 100 га яқин соғлиқни сақлаш муассасаси қурилиши бошланди

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023-2024 йилларда Миллий лойиҳа доирасида қишлоқ жойларда 655 та тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси қурилади.

«Бугунги кунда 99 та объектни қуриш учун республика бюджетидан маблағ ажратилди. Улардан 91 таси (Ақтўбе вилоятида 8 та, Атирау вилоятида 3 та, Шарқий Қозоғистон вилоятида 17 та, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 12 та, Жамбил вилоятида – 4 та, Қарағанди вилоятида – 14 та, Қостанай вилоятида – 6 та, Қизилўрда вилоятида – 15 та, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 7 та, Улитау вилоятида – 5 та) қурилиши бошланди. Қолган объектлар бўйича пудратчини аниқлаш бўйича тендер жараёнлари ўтказиляпти», — дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай