Қозоғистонда 10 минг ёш тадбиркорларга 1,2 миллион тенгелик грант берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2030 йилда Қозоғистоннинг иш билан таъминланган аҳолисининг 80 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатининг саволига берган жавобида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Ёшларни меҳнатга жалб этиш Ҳукуматнинг асосий эътиборида. Маълумки, 2000 йилдан буён ҳар йил 300-400 минг бола дунёга келмоқда, мамлакат демографияси яхшиланди. Ҳозир улар меҳнатга лаёқатли ёшга етди - ишчи кучининг 60 фоизи, 2030 йилда эса уларнинг улуши 80 фоизга етади. Ҳар йили ёшлар учун 1 миллионга яқин иш ўрни яратилиши керак», - дейилади жавобда.

Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, фуқароларнинг муваффақиятли иш билан таъминланиши учун дастлабки тенг шароитлар яратилади. Айниқса, ёшлар учун турли механизмлар кўриб чиқилмоқда. Улар:

1) Ҳар йили 100 мингга яқин ёшларни ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштириш;

2) Жамбил вилоятида тажриба лойиҳаси асосида қишлоқ ёшларини яшаш жойидаги кооперативлар орқали оммавий иш билан таъминлаш;

3) «Дилом билан қишлоққа» ва «Ёшлар амалиёти» дастурларини қайта кўриб чиқиш орқали ҳудудларга ишга қабул қилинган ёшларга мукофот ва табақалаштирилган ижтимоий пакет тақдим этиш;

4) ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш. Жорий йилда ёшлар учун 10 мингта грант ажратилиши кўриб чиқилмоқда ва уларнинг миқдори 1,2 миллион тенгега етказилди.

5) «Биринчи иш» дастури бўйича мактаб битирувчиларини иш берувчилар билан биргаликда ишга жойлаштириш.

«Кўриб чиқилган чора-тадбирлар ёшларни иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда», – деб ёзди Алихан Смаилов.

Сўнгги хабарлар