Қозоғистонда 1,6 миллион аҳолининг кредитларини тўлаш муддати узайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 1,6 миллиондан ортиқ қарз олувчилар фавқулодда вазият вақтида ўз қарзларини тўлаш муддатини узайтиришди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон молиявий бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги аҳоли ва бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни давом эттирмоқда. 2020 йил 28 апрел ҳолатига кўра, иккинчи даражали банклар ва бошқа кредит ташкилотларига ссудалар ва микрокредитлар бўйича тўловларни тўхтатиб туриш тўғрисида 1 844 599 та мурожаат келиб тушди. Шундан 1 831 489 таси жисмоний шахслар томонидан банк кредитларини тўлаш муддатини узайтириш учун, 13 110 таси кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан берилган», - дейилади агентлик хабарида.

Шу билан бирга, 1 661 232 жисмоний шахслар учун 237,4 млрд танга миқдорида ёки қарз олувчиларнинг 31,3%ининг тўловларни тўхтатиб туриш аризаси тасдиқланди. Уларнинг 299 363 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлардир.

«Шу билан бирга, 11,561 кичик ва ўрта бизнес субъектларига 138,8 млрд танга миқдорида ёки умумий тадбиркорларнинг 44,1% миқдорида кредит тўлаш муддати узайтирилди. Қолган аризалар кўриб чиқилмоқда ва 10 иш куни ичида улар бўйича қарор қабул қилинади», - дейилади хабарда.

Бугунги кунда қарийб 5,3 миллион одамнинг банк кредитлари ва микрокредитлар бўйича 4,4 трлн танга, шунингдек 26,2 мингга яқин кичик ва ўрта бизнеснинг 3,9 трлн танга миқдорида кредити бор.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram