Қозоғистон жамоаси Халқаро Лингивистика олимпиадасида тарихий натижа кўрсатди

ASTANА. Кazinform — 2026 йил 26 июлдан 2 августгача Руминиянинг Бухарест шаҳрида Халқаро Лингвистика олимпиадаси (IOL) бўлиб ўтди.

Қозоғистон жамоаси Халқаро Лингивистика олимпиадасида тарихий натижаларни кўрсатди
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

Қозоғистон жамоасининг тўрт аъзоси ҳам ажойиб натижа кўрсатиб, битта бронза медаль ва учта Фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Бронза медали соҳиби:

  • Чингиз Қарасаев — Орал шаҳридаги табиий фанлар ва математика йўналишидаги NISнинг 12-синф ўқувчиси.
Қозоғистон жамоаси Халқаро Лингивистика олимпиадасида тарихий натижаларни кўрсатди
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

Фахрий ёрлиқ соҳиблари:

  • Рамазан Бутантаев — Манғистау вилоятининг Ақтау шаҳридаги Таълим бошқармаси қошидаги ихтисослаштирилган IТ лицейининг 11-синф ўқувчиси;
  • Аслан Ажибаев — Павлодар шаҳридаги табиий фанлар ва математика йўналишидаги NISнинг 12-синф ўқувчиси;
  • Кирилл Турғумбаев — Қостанай вилояти Житиқара тумани таълим бошқармаси Абай лицей-мактабининг 11-синф ўқувчиси.
Қозоғистон жамоаси Халқаро Лингивистика олимпиадасида тарихий натижаларни кўрсатди
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

Шундай қилиб, Қозоғистон жамоасининг ушбу олимпиададаги иштироки тарихида биринчи марта барча жамоа аъзолари мукофотларга сазовор бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик мактаб ўқувчилари Халқаро физика олимпиадасида илк бор бешта олтин медални қўлга киритди.