Қозоғистон жаҳон кубогида батут гимнастикаси бўйича иккита олтин медални қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган батут гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида Қозоғистон спортчилари иккита олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Спортни ривожлантириш дирексияси» РДК матбуот хизмати хабарига кўра, яккалик баҳсларида қозоғистонлик Данил Мусабаев муваффақиятли иштирок этди.

Қарағандалик гимнастикачи 59,240 балл тўплаб, ғолиб бўлди.

Қолаверса, Данил жуфтлик баҳсларида ҳамкасби Пирмаммад Алиев билан биргаликда синхрон сакраш бўйича юқори натижа кўрсатти.

Шу тариқа, Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 2 та олтин медални қўлга киритди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Спортты дамыту дирекциясы (@drs_kz)


Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram