Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича етакчилик қилмоқда

ТASHKENT. Kazinform - Ўтган йил якунларига кўра Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича етакчи бўлди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2021 йил якуни бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари импорти асосан Қозоғистон – 34,1%, Россия Федерацияси – 27,3%, Бразилия – 11,2%, Беларусь Республикаси – 3,6%, Украинада эса -2,2% каби давлатлардан амалга оширилган.

«2020 йилда Қозоғистондан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ҳажми 867,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 996,5 миллион АҚШ долларига ёки 129,2 миллион долларга ошган.Жами озиқ-овқат маҳсулотлари импортидаги Қозоғистоннинг улуши 34,1%ни ташкил этди», - деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.

Агентлик маълумотларига кўра, асосий талаб Қозоғистон дон маҳсулотларига тўғри келади – 65,1% (умумий импорт ҳажми), ун – 9,3%, ўсимлик мойи – 8%.


Сўнгги хабарлар