Қозоғистон Ўзбекистонга қандай товарларни экспорт қилади
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси ва ҚР Давлат даромадлари қўмитасининг расмий маълумотларига кўра, товар айланмасида экспортнинг улуши 2 миллиард долларни, импорт эса 771,2 миллион долларни ташкил этади. Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2018 йилга нисбатан 1,5 фоизга ёки 42,2 миллион долларга камайди. Йил давомида экспорт 20,9 фоизга ёки 341,9 миллион долларга, импорт 33,2 фоизга ёки 384,1 миллион долларга камайди. Бироқ, савдо сальдоси ижобий бўлиб, 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Ўтган йили Ўзбекистон Қозоғистоннинг савдо шериклари орасида 9-ўринни эгаллади.
2019 йилнинг 12 ойи давомида Қозоғистоннинг Ўзбекистонга экспорти 20,9 фоизга ўсиб, 2 миллиард долларни ташкил қилди. Шу жумладан, нохомашё товарларнинг экспорти 82,6% ташкил этди. Шу даврда Ўзбекистон Қозоғистон товарлари истеъмолчилари орасида 10-ўринни эгаллади. Қозоғистон Ўзбекистонга асосан дон, руда ва мис концентратлари, хом алюминий, аралашмасиз пўлатдан ярим тайёр маҳсулотлар ва ун экспорт қилади.
Ўтган йилнинг 12 ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга импорт 33,2 фоизга камайиб, 771,2 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбекистон Қозоғистонга энг йирик товар этказиб берувчилар орасида саккизинчи ўринда турибди. Ушбу мамлакат Қозоғистонга табиий газ, шафтоли, гилос, этилен полимерлари, ўрик, олхўри ва узум каби маҳсулотларни этказиб беради.
Муаллиф: Марлан Жиембай