Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» саноат кооперацияси маркази ташкил этилади

ASTANА. Кazinform – Айни пайтда Ўзбекистон билан чегарада «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир Серик Жуманғарин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Чегара яқинида савдо, транспорт, логистика ва саноат кооперацияси марказлари тармоқларини очиш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон билан чегарада «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш бошланди. «Йўл харитаси» тасдиқланди, марказнинг жойлашуви белгиланди ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди. Унга сарфланадиган маблағлар Ўзбекистон томонидан 45 миллион долларга яқин, Қозоғистон томони учун эса 100 миллион доллар атрофида бўлади», — деди Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин.

Бундан ташқари, вазир Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг 10 ойида 34,1 фоизга ошганини таъкидлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар