Қозоғистон заводларига 300 дан ортиқ роботлар ўрнатилди
ASTANA. Kazinform – 2025 йил якунлари бўйича Қозоғистон заводларида 300 дан ортиқ саноат роботлари ўрнатилгани маълум қилинди. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатда саноат роботларининг зичлиги ҳозирги кунда 10 минг ишчига тахминан 10 бирликни ташкил этади, бу етакчи мамлакатларга қараганда анча паст.
Шу муносабат билан, робототехникани ривожлантириш ва ишлаб чиқаришда ишчи кучи етишмаслигини камайтириш учун маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект элементлари ва рақамли платформалар, шунингдек, саноат роботлари ва машина кўриш тизимлари каби рақамли ечимларни жорий этиш бўйича фаол ишлар бошланди.
"2025 йил якунлари бўйича қатор ишлаб чиқариш заводларида FANUC ва ABB каби 300 дан ортиқ роботлар ўрнатилди. Бунга мисол қилиб 68 та роботга эга KIA Qazaqstan заводини ва 54 та роботга Astana Motorsни келтириш мумкин", - деди Ерсаийн Нағаспаев.
Шунингдек, Рақамлаштириш вазирлиги билан ҳамкорликда миллий «Digital Kazakhstan» стратегияси доирасида иқтисодий соҳаларда робототехника бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш режалаштирилган.