21:09, 11 Декабрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати (IA) дастлабки учрашувида Қозоғистон терма жамоаси муз майдони мезбонлари – Венгрия билан тўқнаш келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Учрашувда 4-дақиқадаёқ Давлат Нуркенов ҳисобни очди. Тез орада Егор Смольянинов ҳисобни оширди. Иккинчи бўлим охирига келиб рақиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган бўлса, учинчи бўлимда қозоғистонликлар учта шайба уришди, Артем Авдеенко ва Всеволод Логвин (дубль шайба) рақиб дарвозасини ишғол қилишди.
Логвиннинг оҳирги шайбаси учрашувга нуқта қўйди.
Венгрия - Қозоғистон - 2:5 (1:2, 1:0, 0:3)
11 декабрь куни қозоғистонлик хоккейчилар Данияга қарши баҳс олиб боради.