Қозоғистон волейболчилари Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Қозоғистонлик волейболчилар қитъа мусобақасининг «В» гуруҳида «Liaoning Donghua VC» (Хитой), «Diamond Food Fine-Chef Sport Club» (Таиланд), «Khuvsgul Erchim VC» (Мўғулистон), «Hip Hing VB Club» (Гонконг) жамоалари билан куч синашади.
Қозоғистонликлар ўз гуруҳидаги энг кучли жамоалардан бири Таиланднинг «Diamond Food Fine-Chef Sport Club» жамоасига қарши ўйин ўтказди.
Ўтган йили Семипалатинскда «Алтай» гуруҳ баҳсларида ушбу жамоани 3:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Бу сафарги ўйин бутунлай бошқача бўлди. Дастлабки икки ўйинда Таиланд клуби 25:21, 25:19 ҳисобида зафар қучди. Қозоғистонликлар мағлуб бўлиш арафасида эди. Бироқ бош мураббий волейболчиларни алмаштириб, мусобақага янги суръат қўшишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг қозоғистонликлар беш ўйинда 25:22, 25:14, 15:11 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, дастлабки иккита балл қўлга киритилди. Эртага Юрий Панченко шогирдлари Мўғулистон клубига қарши майдонга тушади.
Қозоғистон волейбол федерациясидан олинган маълумотларга кўра, «Алтай» клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида олти марта иштирок этиб, шулардан иккитасида ғалаба қозонган ва бир марта бронза совринини қўлга киритган.
Вьетнамдаги мусобақанинг гуруҳ босқичи беш кун давом этади. Гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган клублар ярим финалга йўл олади. Қолган бешта жамоа эса 5-9 ўринлар учун кураш олиб боради. Финал ва учинчи ўрин учун ўйин 2 майга белгиланган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Фото: olympic.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ