Қозоғистон велоспорт бўйича халқаро турнирда учта олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Велоспорт бўйича Қозоғистон терма жамоаси Наманганда (Ўзбекистон) бўлиб ўтган Silk Way Namangan халқаро турнирида бешта медални қўлга киритди, деб хабар беради ҚР Миллий олимпия қўмитаси.

Казахстан завоевал три «золота» на международном турнире по велоспорту
Фото: ҚР МОҚ

Гуруҳ баҳсларида Алишер Жумақан ғолиб чиқди. Худди шу йўналишда Владислав Скибин иккинчи натижани кўрсатди.

Кирилл Курдиди, Данияр Шаяхметов ва Мухтар Рамазан жамоавий спринтда биринчи бўлди. Дмитрий Резанов, Андрей Чугай ва Виктор Голов бронза медалини қўлга киритди.

Жамоавий таъқиб пойгасида Алишер Жумақан, Дмитрий Носков, Максим Хорошавин ва Илья Карабутов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Сўнгги хабарлар