Қозоғистон Вашингтонда бўлиб ўтган Халқаро диний эркинлик саммитида иштирок этди
Тадбирда Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ержан Нукежанов иштирок этди.
Саммит давомида Е. Нукежанов Қозоғистон мамлакатда динлараро тотувликни сақлаш ва диндорларнинг эътиқод эркинлиги ҳуқуқларини таъминлашга, шунингдек, АҚШ билан бу соҳада ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.
Саммит доирасида Е. Нукежанов АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик бўйича собиқ махсус вакили Сэм Браунбек ва Лантос инсон ҳуқуқлари ва адолат жамғармаси президенти Катрина Лантос Свит билан учрашди.
Шунингдек, АҚШ Давлат департаментининг Халқаро диний эркинлик идораси директори Дэниэл Надел ва АҚШ Халқаро диний эркинлик бўйича комиссияси раиси ўринбосари Нури Тюркель билан музокаралар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, Дин ишлари бўйича қўмита ва АҚШнинг «Love Your Neighbor Community» нодавлат ташкилоти ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Меморандум диний бирлашмалар ва давлат вакиллари ўртасидаги диний эркинликларни амалга ошириш ва инсоннинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича мулоқотни яхшилашга хизмат қилади.