20:16, 31 Март 2021 | GMT +5
Қозоғистон вакцинаси коронавируснинг янги штаммларига бардош бера оладими
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг QazVac вакцинаси коронавируснинг янги штаммларига бардош бера оладими? Биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закарья бу саволга жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг инактив вакцинамиз - бу бутунлай вириондан ишлаб чиқарилган вакцина. Унда вирус таркибидаги оқсилларнинг бутун спектри мавжуд. Шунинг учун коронавирус қандай мутацияга учраса ҳам, бизнинг вакцинамиз фойдали бўлиб қола беради, иммунитет вируснинг барча мутацияланган штаммларига қарши тура олади», - деди Кунсулу Закарья.
Қозоғистоннинг янги вакцинаси QazVac номини олди.
Муаллиф: Арайлим Мурат