Қозоғистон вакцинация бўйича дунёда 42-ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон эмланган аҳоли сонига нисбатан халқаро рейтингда 60-ўриндан 42-ўринга кўтарилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Our World in data глобал маълумотларининг илмий онлайн-нашри дунёдаги эмлаш даражаси бўйича рейтинг эълон қилди. Қозоғистон янги рейтингда 18 поғонага кўтарилди. Мамлакатда апрел ойи охирида эмлашнинг иккала таркибий қисмини олганларнинг улуши 9,4% ни ташкил этди. Рақамга айлантирганда, бу 1,79 миллион кишини англатади.

Кампания бошланганидан буён ҳар ўнинчи қозоғистонлик эмланиб улгурган.

«21-24 июн ҳолатига кўра, эмлаш кампаниясининг мутлақ етакчиси Хитойдир. Бу ерда 223 миллиондан ортиқ одам эмланди. Бироқ, аҳолининг умумий сонига кўра, бу мамлакат аҳолисининг атиги 15 фоизини ташкил қилади.

АҚШ ҳам кучли учликдан жой олган. Мамлакатда 150 миллиондан ортиқ одам эмланди. Учинчи ўринда Ҳиндистон жойлашган. Ушбу мамлакатда 51 миллиондан ортиқ киши ёки аҳолининг 3,7% эмланган.

Сўнгги хабарлар