Қозоғистон ва Ўзбекистон университетлари тармоқ ҳамкорлиги ўрнатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазири Ақтоти Райимқулова Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Маданият вазирлигининг маълум қилишича, учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон алоқаларининг муҳим бўлаги ҳисобланувчи туризм соғасини бирлашган ҳолда ривожлантириш бўйича умумий масалалар муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг «Ипак йўли» халқаро университети ва Қозоғистон Республикасининг «Туризм ва меҳмондўстлик» халқаро университети ўртасида тармоқ ҳамкорлигини ўрнатиш меморандуми имзоланди.

Меморандумдан кўзланган мақсад – томонлар ўртасида тармоқ ҳамкорлигини ўрнатиш, узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек ҳар иккала мамлакатнинг туризм соҳаси ривожланиши учун ахборот муҳитини яратиш.

Шунингдек, бугун Ақтоти Райимқулова «Амирсой» тоғ-чанғи курортининг очилиш маросимида иштирок этди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар